Netflix Google Play'да 1 миллиарддан ортиқ марта юклаб олинди

Netflix Google Play'да 1 миллиарддан ортиқ марта юклаб олинди

Netflix'нинг Google Play'даги Android иловасининг юклаб олишлар сони бир миллиарддан ошди. Ушбу кўрсаткич дастурнинг смартфонларга ишлаб чиқарувчи томонидан аввалдан ўрнатилган ҳолатларини ҳам ўз ичига олади.

Бошқа стриминг платформалари билан таққосласак, Amazon Prime 100-500 миллион марта юкланган иловалар гуруҳида туради, Hulu эса 50-100 миллион марта, HBU GO эса 5+ миллион марта юкланган.

Netflix'га рақиб бўлиши мумкин бўлган яна бир платформа Disney+ ҳисобланади, аммо ушбу сервис фақатгина маълум давлатларда мавжуд холос ва ташкил топганига ҳали кўп бўлмади — ноябрь ойида биринчи туғилган кунини нишонлайди.

Маълумот учун, Netflix'га 1997 йилда асос солинган ва айни дамда 193 миллионта обунчига эга.

ЎҚИНГ: Нафақат Google ва Netflix, балки Apple ҳам Ўзбекистонда солиқ тўлаяпти!