New York Times iPhone 8'нинг нархига ойдинлик киритди

New York Times iPhone 8'нинг нархига ойдинлик киритди

Жаҳоннинг 1-рақамли смартфони бўлиши кутилаётган iPhone 8 тақдимоти яқинлашгани сайин у тўғридаги хабар ва тасдиқланмаган маълумотлар кўлами ошиб бормоқда.

23 август куни жаҳоннинг нуфузли рўзномаларидан бири бўлган New York Times янги авлод айфонининг нархларини расман эълон қилди. Газетага яқин, ишончли  манбаанинг гувоҳлик беришича, iPhone 8 АҚШда 999 доллардан бошлаб сотувга чиқарилади.

Янги iPhone смартфонининг тезкор хотираси 4, доимий хотираси 64 Гб, 256 Гб ёки 512 Гб бўлади. $999 доллар эса энг кенжа модел учун сўралмоқда. Бир томондан бу кутилмаган нарх эмас. Бир муддат аввал инсайдерлар илғор флагманнинг 1000 доллардан сотилишини айтишган эди.

Ҳозирча, булар норасмий маълумотлар, бироқ ҳақиқатга яқин. Смартфонларнинг йилдан-йилга қимматалшиб бораётгани -- ҳақиқат. Мисол учун, кечагина АҚШда тақдим қилинган Samsung Galaxy Note 8 ҳам Америкада 929 доллардан сотувга чиқарилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!