Nokia кутилмаганда X7 смартфонини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  1075
  •  11.09.2018 10:17

Nokia кутилмаганда X7 смартфонини намойиш этди

2018 йилнинг бошидан буён HMD Global компанияси ўндан ошиқ моделларда телефонлар тақдим этди. Яқин орада эса унинг яна бир янги смартфони – Nokia X7 дунё юзини кўради.

ЎҚИНГ: 5 камерали экан: Nokia’нинг энг қиммат смартфони

Куни кеча – 10 сентябрь куни ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида тасодифан Nokia X7 смартфонининг сурати ва хусусиятлари ҳақидаги маълумот пайдо бўлган. Компания ходимлари бу хатоликни тезда пайқаб қолиб, бир неча сониялар ичидаёқ саҳифани яна кўринмас ҳолга келтиришган. Лекин хитойлик интернет фойдаланувчилари чаққонлик қилиб, скриншот олиб улгуришган.

Хатолик туфайли ошкор бўлиб қолган маълумотларга кўра, Nokia X7 моделининг дисплей ромлари ўта юпқа, тепа қисми «кемтик»ли бўлади. Экраннинг томонлари ўзаро 19:9 нисбатли. Қурилма саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 710 процессорига, 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага эга. У ҳам анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, ҳам замонавий USB Type-C порти билан жиҳозланган. Смартфон корпуси Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган, аккумулятори эса Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Nokia X7 сайтга чиқаришга ҳам тайёр эканига қараганда, уни яқин орада расман тақдим этишса керак. У қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo операцион тизимига эга бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Беш модулли инқилобий камерага эга Nokia смартфони илк «жонли» суратда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!