Nokia патент ҳуқуқини бузгани учун хитойлик смартфонсозни судга берди

Nokia патент ҳуқуқини бузгани учун хитойлик смартфонсозни судга берди

Nokia патент ҳуқуқларини бузганликда айблаб, хитойлик компания Oppo устидан судга бир неча даъво аризасини киритди.

ЎҚИНГ: Трамп ижтимоий тармоқларни судга беряпти

Ушбу патентлар алоқа, интерфейс ва хавфсизлик функцияларига тааллуқлидир. Аризалар Европа ва Осиё бозорларига киритилган.

2018 йилда Oppo ва Nokia бир неча йиллик лицензиялаш келишувини имзолаган эди. Афтидан, ушбу битим даври тугаган. Nokia шартномани янгилашини сўраб Oppo'га расмий мурожаат билан чиққан, аммо компания бундан бош тортган. Натижада, Oppo ҳали ҳам муддати ўтган шартнома доирасидаги патентлардан фойдаланаётгани боис Nokia'дагилар вазиятга қонуний чора кўришга қарор қилган. Бироқ Nokia вакилинг айтишича, бу ҳолатга ечим топишнинг бундан мақбулроқ усули ҳам бор.

Nokia жуда кўплаб патентларга эга бўлиб, Samsung, Apple, LG, Lenovo ва Blackberry каби компаниялар билан муаллифлик гонорари тўланадиган шартномалар имзолаган.

ЎҚИНГ: Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!