Nokia X71 – компаниянинг «тешик» экранли ва учталик камерали илк смартфони Galaxy S10’нинг ярим нархида сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  1959
  •  08.04.2019 16:44

Nokia X71 – компаниянинг «тешик» экранли ва учталик камерали илк смартфони Galaxy S10’нинг ярим нархида сотувга чиқди!

HMD Global бундан бир ҳафтача аввал «худди Galaxy S10 каби, фақат икки карра арзон» Nokia X71 смартфонини Тайванда намойиш қилганди. Энди ушбу моделнинг Хитойдаги тақдимоти ҳам ўтказилди ва уни савдога қўйишди.

ЎҚИНГ: «Худди Galaxy S10 каби, фақат икки карра арзон»: Nokia X71 тақдим қилинди

Nokia X71 модели ушбу компаниянинг олд камераси дисплейдаги «тирқиш»га жойланган биринчи смартфонидир. Шунингдек, HMD Global айни шу қурилмасида илк бора уч модулли камерани қўллаган.

Хитойда тақдим этилгач, Nokia X71 смартфони икки хил конфигурацияда сотувга ҳам чиқарилган, аниқроғи – олдиндан буюртма олиш бошланган. Snapdragon 660 чипи ва 6 гигабайтлик тезкор хотирага эга смартфоннинг доимий хотираси 64 гигабайтлик варианти учун 327 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Ички хотираси 128 гигабайтлик талқини учун эса компания 400 доллар сўраяпти.

Terashop.uz интернет-дўконимизда айрим Nokia телефонларини 499 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia X5 тавсифи: техник жиҳатлари, хулосалар ва фото