Nook Tablet 10.1 – атиги 130 долларлик планшет тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  398
  •  06.11.2018 10:31

Nook Tablet 10.1 – атиги 130 долларлик планшет тақдим этилди

Barnes & Noble компанияси ўзининг янги маҳсулоти – Nook Tablet 10.1 планшетини расман намойиш қилди. АҚШда унга бор-йўғи 130 доллар миқдорида нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Honor WaterPlay 8 – сувдан қўрқмас, қўш камерали, аммо арзон планшет ҳам тайёр!

Nook Tablet 10.1 планшетининг экрани, номидан ҳам кўриниб турганидек, диагоналига 10,1 дюймни ташкил этади. IPS матрицали ушбу дисплей 1920х1200 пикселлик тасвир аниқлигига эга.

B&N ушбу маҳсулотининг процессори ҳақида маълумот бермаган, шунга кўра, унинг қандайдир арзон чип эканлиги аниқ. Лекин Nook Tablet 10.1 доимий хотираси 32 гигабайтлик эканлиги, яна microSD хотира картаси уячаси мавжудлиги маълум. Планшетнинг автономлиги, яъни битта тўла қувват билан ишлаш вақти 8,5 соатга тенг бўлиши айтилган. Қурилма ҳар бири 2 мегапикселлик иккита камера билан жиҳозланган.

Планшет ўлчамлари 261,9х158х9,7 миллиметрга тенг. У Barnes & Noble компаниясининг ўз график қобиғи остидаги Android тизим бошқаруви остида ишлайди.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 039 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли планшетларни онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди барча смартфон ва планшетлар IMEI бўйича рўйхатга олинади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!