Nothing янги брендни қаноти остига олмоқда

Nothing янги брендни қаноти остига олмоқда

Phone 1 смартфони ишлаб чиқарувчиси, Nothing, янги ХО бренд номи остида "Particles" – яна янги симсиз қулоқчинлар тақдим қилишга тайёрланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақида дастурчи Куба Войцеховски 91mobiles нашри орқали хабар бермоқда.

Фото: 91mobiles

Малум бўлишича, Nothing'нинг янги бренд ва маҳсулотига оид маълумотлар компания прошивкасидан топилган. Уларнинг улашилган рендерларига қараб шуни айтиш мумкинки, янги қулоқчинлар ерёнғоқни эслатиб юборадиган ноодатий дизайнга ва юмалоқ шаклдаги кейсга эга.

Войцеховскийнинг айтишича, қулоқчинлар LHDC кодекини ва актив шовқинни бекор қилишни қўллаб-қувватлайди. Бошқача қилиб айтганда, Nothing ўзининг Ear 1 ва Ear Stick қулоқчинларининг бирлаштирилган вариантини чиқарадиган кўринади.

"Particles by ХО" савдо белгиси "The Most Unknown LLC" компанияси томонидан аллақачон АҚШда рўйхатдан ўтказилган. Катта эҳтимол билан бу Nothing'нинг яшириниш учун очилган "қобиқ" компаниясини бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонлари макетларининг суратлари тарқатилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.