Нозиктаъб японлар кўп харид қилаётган 2 смартфон модели

Нозиктаъб японлар кўп харид қилаётган 2 смартфон модели

Япониянинг BCN нашри мамлакатда яхши сотилаётган смартфонлар рейтингини эълон қилди. 2018 йилнинг 16 июнь ҳолатида қуйидаги смартфонлар японияликлар томонидан энг кўп харид қилинмоқда:

iPhone 8 (64 ГБ)

iPhone 8 – 4,7 дюймли қуюқ кристалли, 1334 × 750 пикселли дисплей (ҳар дюймда 326 та белги), iPhone 8 Plus – 5,5 дюймли, Full HD (1920 × 1080, ҳар дюймда 401 та белги) қуюқ кристалли дисплейга эга бўлган.

iPhone 8 флагмани орқа панелида яп-янги 12 мегапикселли ва битта сенсорли камера ўрнатилган. Бу камера юқори сифатли тасвир олишни ваъда бермоқда.

iPhone 8 – кучли процессор, яхши экран ва камерага эга смартфон. Шу билан бирга, нарх аввалги моделники каби қолган. Ихчам форм-фактор ҳисобига у қўлда мустаҳкам жойлашади. iPhone 8 моделларида аввалги дизайн сақланиб қолган – олд панел кўринишидан iPhone 7 моделини эслатиб туради. Apple iPhone 8 модели AnTuTu бенчмаркида 202920 балл тўплаган. Энг илғор Андроид ҳам бу натижага ҳавас қилади.

Батафсил ўқинг: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари


Huawei P20 Lite

Мартда тақдим қилинган Huawei P20 Lite корпуси металл ромли, орқа панели шишадан ишланган. Хитойлик ишлаб чиқарувчи бу смартфонни ишлаб чиқаришда iPhone X дизайнидан илҳом олган. Дисплейнинг юқорисида машҳур «ўйиқ» бор, бош камера модуллари тикка жойлашган.

P20 Lite экранининг ўлчами – диагоналига 5,84 дюйм, томонларининг ўзаро нисбати – 19:9 га тенг. Дисплейнинг тавир аниқлиги эса 1080х2280 пикселни ташкил этади. Бармоқ изи сканери корпуснинг орқа панелидан ўрин олган.

Смартфон Kirin 659 чипи бошқарувида фаолият кўрсатади. Бу чип ўрта имкониятли. Қўш модулли камера 16 ва 2 мегапикселли иккита объективни ўз ичига олган. Анъанавий тарзда, буларнинг иккинчиси боке эффекти, яъни орқа фонни хиралаштириб суратга тушириш учун қўлланади.

Huawei P20 Lite 500 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Кейинги ўринларда Япониянинг миллий бренди бўлмиш Sharp ҳамда Sony компаниялари ишлаб чиқараётган смартфонлар турибди. Кўриниб турибдики, Apple японлар орасида энг нуфузли смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлиб турибди. Huawei эса японлар орасида тез оммалашаётган ягона хитойлик ишлаб чиқарувчи бўлиб қолмоқда.