Nubia қайишқоқ дисплейли илк «ақлли» соат-смартфонни тайёрлади

  •   DiMaX
  •  308
  •  30.01.2019 15:30

Nubia қайишқоқ дисплейли илк «ақлли» соат-смартфонни тайёрлади

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси турли инновацион қурилмалар ишлаб чиқишда давом этмоқда. 2018 йил охиригача бозорга тақдим этилган Android-смартфонларнинг самарадорлик рейтингида унинг Nubia Red Magic Mars ўйинбоп смартфони биринчи ўринни эгаллаган.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Мазкур компания бошқа турдаги девайслар устидаги ишларини ҳам жадал олиб бораётир. IFA 2018 кўргазмасида у концептуал смартфон-билагузук – Nubia α моделини кўрсатганди.

Энди эса Nubia компанияси қайишқоқ экранли буклама смартфони концептини кўрсатиш учун MWC 2019 тадбирида қатнашаётганини маълум қилди. Ўз ечими Royole ва Xiaomi қурилмаларидан фарқ қилишини у «Nubia бошқача фикрлайди» шиори билан таъкидлаган. Компаниянинг топ-менежери сўзларига кўра, улар билакка соатдек ўралиб турувчи смартфон тайёрлашган.

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, Барселонадаги кўргазмада ўша Nubia Alpha’нинг такомиллаштирилган варианти кўрсатилади. Буларга яқин орада аниқлик киритилса керак – янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: IFA 2018: Қойилмақом келажак смартфонини Nubia кўрсатди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!