Олимлар коронавирус вакцинаси турлари акс этган видеони улашишди

  •   DiMaX
  •  364
  •  09.01.2021 08:52

Олимлар коронавирус вакцинаси турлари акс этган видеони улашишди

Ўтган йил баҳорда америкалик биологлар коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишган эди ва у классик мусиқага ўхшайди. Кейинроқ эса Подшоҳ Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишган. Яқиндагина эса...

ЎҚИНГ: Коронавирус оқсил таркибининг илк уч ўлчамли тавсири олинди!

Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс — GAVI коронавирусга қарши вакциналарнинг тури ва уларнинг таъсир кўрсатиш механизми тасвирланган видеороликни эълон қилди. Бу тўғрида Korrespondent.net маълумотига таяниб Daryo хабар беради.

«Коронавирусга қарши кураш вакцинани яратиш устидаги ишларнинг рекорд даражада илгарилаб кетишига олиб келди ва айни вақтда 170 дан ортиқ турли вакциналар синовдан ўтказилмоқда», – дейилади видео остидаги изоҳда.

Коронавирусга қарши вакциналар тўрт турга бўлинади: инактивлашган дори воситалари, вектор вакциналар, мРНК ва ДНК вакциналар ҳамда субунит вакциналар.

Маълумот учун: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил 31 декабрь куни биринчи бўлиб Pfizer ва BioNTech томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни расман тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)