OnePlus 7 Pro’нинг учталик камераси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

  •   DiMaX
  •  1138
  •  23.04.2019 18:57

OnePlus 7 Pro’нинг учталик камераси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

Янги қурилманинг намойиши кейинги ойдаёқ бўлиб ўтади. Ҳозирча эса инсайдерлар янги маълумотларни бўлишишмоқда. Шундай қилиб, OnePlus 7 Pro’нинг «уч кўзли» камераси модулларидан бири 48 мегапиксел аниқликда бўлади.

Гарчи бу аллақачон маълум бўлиб улгурган эса-да, камеранинг бошқа сенсорлари тўғрисида маълумот мавжуд эмас эди. Энди аниқланишича, иккинчи модул уч карралик зум ва F/2.4 диафрагмага эга бўлган 8 мегапикселлик датчикдан иборат.

Учинчи модул эса F/2.2 диафрагма ва 16 мегапикселлик жуда кенг кўриш бурчагиги эга. Бу – янги смартфоннинг асосий ўзига хослиги ва оддий OnePlus 7’дан ажратиб турувчи жиҳати ҳисобланади.

ЎҚИНГ: OnePlus 7 янги ва «жонли» расмларда: 5G модулли, ромсиз экранли слайдер!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!