OnePlus ва Meizu бенчмарк натижаларини сохталашда айбланди

OnePlus ва Meizu бенчмарк натижаларини сохталашда айбланди

Бундан бир неча йил олдин Samsung ва HTC каби компаниялар бенчмарклардаги тестларда сунъий равишда қурилма самарадорлигини оширишда айбланган эди. Энди эса XDA Developers ресурси фойдаланувчилари OnePlus компаниясини ҳам бундай усуллардан фойдаланишини айтишмоқда.

4PDA нашрининг ёзишича, бенчмарк тестларида смартфон кўрсаткичларини ошириш мақсадида OnePlus Snapdragon Performance Visualizer утилитасини ишлатади. XDA Developers ресурси Snapdragon 821 процессорининг OnePlus 3Т смартфонида ноодатий тарзда ишлашига гувоҳ бўлишган: муайян иловалар очилганда смартфон частотаси юқорилаган ва қайта ўз ўрнига тушмаган.

Дастурчилар томонидан яратилган махсус Geekbench иловаси ёрдамида ресурс фойдаланувчилари сотувдаги бошқа OnePlus 3Т смартфонини синаб кўришган ва натижалар компаниянинг фирибгарлик қилаётганини тасдиқлаган. OnePlus эса бундай усулдан оғир ўйинларда смартфон самарадорлигини ошириш учун фойдаланишини маълум қилган. Худди шунга ўхшаш усулдан Meizu фирмаси Pro 6 моделида фойдалангани айтилмоқда. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!