Оқ ранглиси урфда эмас: қайси рангдаги смартфонлар энг оммалашган

  •   Saroy
  •  941
  •  25.10.2018 15:03

Оқ ранглиси урфда эмас: қайси рангдаги смартфонлар энг оммалашган

Янги Strategy Analytics тадқиқот агентлиги АҚШ, Ғарбий Европа, Хитой ва Ҳиндистонда  смартфон фойдаланувчилари ўртасида сўров ўтказиб, бугунги кунда қандай рангдаги гаджетлар урфда эканига аниқлик киритди. Олинган маълумотларга кўра, қора ранглилари ҳамон энг оммалашган қурилма унвонини сақлаб колмоқда. Ундан кейин оммавийлик борасида кумуш ранглилари бормоқда. Шу билан бирга, аёллар алвон тилларангли қурилмаларни маъқул кўриши маълум бўлди.

ЎҚИНГ: 2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон 

Қора ва кумуш рангли гаджетлар сўровда иштирок этган респондентларнинг ярмига маъқул келган, учдан бири оқ ва алвон тилла ранглиларни дидига мос, деб билишаркан. Қизиқ томони шундаки,  “муқобил” рангдаги смартфонлар ҳам борган сари оммалашиб бормоқда, қора рангли смартфонларнинг оммавийлик кўрсаткичи аста-секин тушмоқда. Қолаверса, ҳозирда фойдаланувчилар смартфонларни ғилофининг  рангбаранглигига қараб ҳам маъқул кўришмоқда.

ЎҚИНГ: АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!