Ортга назар: арзон ва ўзгача, бироқ оммалашмаган iPhone 5c

Ортга назар: арзон ва ўзгача, бироқ оммалашмаган iPhone 5c

Apple компанияси 2013 йилда iPhone 5c смартфонини тақдим этган эди. Ушбу қурилма флагман iPhone 5s билан бирга тақдим этилган. Аммо 5s'дан фарқли ўлароқ, унинг корпуси метал эмас, балки пластикдан ишланган эди. Корпус пластикдан бўлгани учун, смартфоннинг ранг турлари ҳам кўп бўлган. 

ЎҚИНГ: Ортга назар: 5G тармоғига эга бўлган энг биринчи смартфонлар 

iPhone 5c оқ, кўк, яшил, сариқ ва пушти рангларда сотувга чиққан. Смартфон бир неча ҳудуд бозорларида, шу билан бирга, Хитойда ҳам сотила бошлаган. Компаниянинг сотув ҳажмини оширишга бўлган ҳаракати муваффақиятсиз бўлган. Аниқроқ қилиб айтганда, Apple савдо ҳажмини ошириш учун смартфоннинг нархини 30% га арзонлаштиришига қарамай, смартфоннинг ишлаб чиқариш ҳажми 50%, кейинчалик 75% га камайган. 

Дастлаб, смартфоннинг 16ГБ ҳамда 32ГБ хотирага эга бўлган турлари сотувга чиқарилган эди. Бироқ 2014 йил бошида Apple нархни тушириш мақсадида қурилманинг 8ГБ хотирага эга бўлган версиясини сотувга чиқарди. 

Буюк Британияда iPhone 5c'нинг нархлари қуйидагича эди: 

iPhone 5c 8ГБ - 430 фунт

iPhone 5c 16ГБ - 470 фунт

iPhone 5c 32ГБ - 550 фунт 

Германияда эса нархлар қуйидагича бўлган: 

iPhone 5c 8ГБ - 550 евро

iPhone 5c 16ГБ - 600 евро

iPhone 5c 32ГБ - 650 евро 

Кўриниб турибдики, хотира ҳажми икки баробар камайганига қарамай, смартфон нархи унчалик арзонлашмаган. 

Хўш, iPhone 5c'ни нима "арзонʼʼ смартфонга айлантирган. Биринчи сабаб бу - смартфоннинг корпуси пластикдан ишланганлиги. Шунингдек, у эски Apple A6 чипи билан жиҳозланган, яни 5c модель iOS 11 операцион тизимига ўтмаган. 

iPhone 5 ҳамд 5s смартфонлари каби 5c метал корпусга эга эмас. Пластик смартфоннинг корпуси қалинроқ ҳамда оғирроқ бўлишига сабаб бўлган. iPhone 5s'нинг оғирлиги 112 грамм, қалинлиги эса 7.6 миллиметр бўлган бўлса, iPhone 5c'нинг оғирлиги 132 грамм, қалинлиги 9 миллиметрни ташкил қилган. 

iPhone 5s'да бўлган бармоқ изи сканери 5c'дан олиб ташланган. Бундан ташқари, иккала смартфонга 8МП камера ўрнатилган бўлса ҳам, 5c'нинг камераси нисбатан қоронғироқ f/2.4 диафрагма ҳамда кичикроқ 1.4 микрон пикселга (iPhone 5с камерасида - 2.2 диафрагма, 1.5 микрон пиксел) эга бўлган 

Кейинчалик iPhone 6c смартфони ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бироқ компания ушбу моделдаги смартфонни ишлаб чиқармаган. Кейинги йил ҳам iPhone 7c чиқиши ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлган, лекин ушбу миш-мишлар ўзини оқламаган. 

Бир нарса аниқки, Apple арзон iPhone'ни ишлаб чиқариш ғоясидан воз кечмаган. 2015 йилда iPhone 6s серияси билан бирга iPhone 5s'га ўхшаш iPhone SE модели ҳам тақдим этилди. Ўрадан беш йил ўтиб, аниқроғи, 2020 йилда компания SE'нинг иккинчи авлодини сотувга чиқарди. Айрим маълумотларга кўра, Apple келаси йили SE сериясининг учинчи авлодини тақдим этади. 

Apple iOS операцион тизимида ишлайдиган смартфонларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Агар харидорлар iOS операцион тизимидан фойдаланишни хоҳласалар, фақатгина Apple'дан смартфон сотиб олишларига тўғри келади. Ҳозирда жуда кўплаб арзон нархдаги Android смартфонларини исталган ҳудуд бозорларидан топиш мумкин. Apple смартфонларининг нархи анча баланд, ҳаттоки арзонларининг ҳам. 

Арзонроқ бўлган iPhone 5c унчалик оммалашмади. Бироқ, бу барча арзон iPhone'ларнинг сотуви яхши даражада бўлмади дегани эмас. Мисол учун, тақдим этилганига икки йил бўлганига қарамай, iPhone 11'нинг ҳали ҳам бозори анча чаққон. Шунингдек, бир неча йил олдин iPhone XR ҳам энг оммабоп смартфонлардан бири бўлган. 

ЎҚИНГ: Ортга назар: Bluetooth ва унинг ривожланиш босқичлари