Oukitel икки экранли "ўлмас смартфон" чиқарди

Oukitel икки экранли

Хитойнинг Oukitel компанияси ўзининг навбатдаги мустаҳкам ҳимояга эга смартфони, WP21 моделини қўшимча экран ва жуда катта батарея билан тақдим қилди.

Oukitel WP21 смартфони 6,78 дюймли FHD+ резолюциядаги ва 120 герц янгиланиш тезлигига эга бўлган олд экранга эга. Орқа томонда эса ҳар доим ёниқ турадиган (AoD) қўшимча юмалоқ экран ҳам мавжуд бўлиб, у сизга билдиришномаларни ёки мусиқа бошқарувларини ёки орқа камерадан фойдаланганингизда ўзингизни кўрсатиб туради. Қолаверса, компания орқа экран учун ақлли соатларда бўлгани каби соат кўринишларини ҳам таклиф қилади.

Қўшимча экраннинг ўнг ён томонида смартфоннинг ф/1.9 диафрагмали Sony IМХ 686 (64 МП) асосий камераси, ҳамда, ф/2.0 диафрагмали Sony IМХ350 (20 МП) тунги кўриш модули LED чироғи билан бирга устма-уст жойлашган бўлса, чап томонда 2 МП макро камера ўрин олган.

Смартфон мустаҳкам ҳимояга эга эканлигини билан ҳам ўзига хос ҳисобланади. У IP68 ва IP69К, ҳамда, MIL-STD-810H билан баҳоланган ёхуд сиз ундан ҳар қандай иқлим ва шароитларида фойдаланишингиз мумкин. Компания смартфондан 1.5 метергача чуқурликда ярим соатгача фойдаланиш мумкинлигини ёки смартфон худди шундай баландликдан тушиб кетганда ҳеч қандай зарар кўрмаслигини таъкидлайди. Айтиш керакки, бундай мустаҳкам ҳимоя смартфон қалинлиги каби оқибатлар билан келади: телефон 177,3 х 84,3 х 14,8 мм ўлчам ва 398 грамм оғирликда.

Қурилманинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у 9,800 мА/соат сиғимли батареяга эга. Бу билан сиз 12 соат тинимсиз видео кўришингиз ёки 35 соат мусиқа тинглашингиз ёки 68.5 соат телефонда гаплашишингиз мумкин. Қолаверса, унинг ёрдамида OTG кабели орқали бошқа қурилмаларга ҳам қувват бериш мумкин. Агар батарея қуввати тугаб қолса уни 66 Вт тезликда қайта зарядлаб олиш мумкин

Капот остида WP21 смартфони MediaTek Helio G99 чипсети билан жиҳозланган ва у 12 ГБ (+5ГБ виртуал) оператив 256 ГБ (microSD билан кенгайтириш мумкин) хотира билан ишлайди. Қўшимчасига смартфон Bluetooth 5.0, симсиз тўловлар учун NFC ва глобал навигация сунъий йўлдош тизими билан жойлашувни аниқлаш хусусиятлари, бармоқ изини, ҳамда, юзни аниқлаш сканерларига эга ва у Android 12'да ишлайди.

Oukitel WP21 смартфонини AliExpress онлайн дўконидан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Энг ингичка рамкали смартфон: Realme 10 Pro тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!