Ўзбекистондаги интернет борасида сайёҳлар фикри

Ўзбекистондаги интернет борасида сайёҳлар фикри

Ўзбекистон шаҳарлари сайёҳлар томонидан интернет борасида паст баҳоланди. «Я Отелер» жамоаси «Booking.cом» маълумотлари асосида таҳлил ўтказиб, фикрларни ҳисоблаб чиққан.

Улар Республикадаги сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган тўртта йўналиш — Тошкент, Бухоро, Хива ва Самарқандни ҳамда меҳмонлар учун энг муҳим бўлган мезонларни танлади. Улар орасидан ходимлар, жойлашув, тозалик, интернет, қулайлик, нарх ва сифат мутаносиблиги кабилар ўрин олди. Умуман олганда, шаҳарларнинг ҳар бири юқори баллар олган бўлсада, интернет мезони бўйича паст баллар қайд этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси хабар қилган.

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳудудида Wi-Fi ўрнатса, шу ҳудудни ташкил этиш учун сарфлаган харажати солиққа тортиладиган даромаддан чегириб қолиниши эслатиб ўтилган.

ЎҚИНГ: Интернети «эркин бўлмаган» мамлакатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!