«Ўзбектелеком» интернет тезлигини икки баробаргача оширяпти!

  •   DiMaX
  •  2125
  •  23.07.2019 17:43

«Ўзбектелеком» интернет тезлигини икки баробаргача оширяпти!

Uzonline бренди остида интернет хизматларини тақдим этиб келаётган «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси 24 июлдан UNLIM сериясининг айрим тариф режаларига ўзгартиришлар киритмоқда. Бу ҳақда компания ўзининг расмий сайти орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» юқори тезликдаги интернетини 22 фоизга арзонлаштирди

UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режалари абонентлари учун интернет тезлиги 10 Мбит/с.га оширилади ва бунда абонент тўлови аввалги ҳолатида ўзгаришсиз қолдирилади.

Эндиликда 20 Мбит/с тезликдаги чексиз интернет қиймати 149 000 сўмни, 30 Мбит/с тезликдаги тариф режаси эса 199 000 сўмни  ташкил этади.

2019 йилнинг 24 июлидан UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар интернет тармоғига уланиш бўйича янги тезликни сезишлари мумкин бўлади. Сабаби – абонент тўлови ўзгартирилмаган ҳолда Интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с.га (икки ва бир ярим баробарга) оширилади. Тариф режаларига ўтиш шахсий кабинет ёки савдо ва хизмат кўрсатиш бўлимлари орқали амалга оширилиши мумкин, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янги тарифларни тақдим этди. Нархлар ошдими ёки тушди?