«Ўзбектелеком» хизматларига уланиш учун энди уйдан чиқишингиз ҳам шарт эмас!

  •   DiMaX
  •  2025
  •  18.02.2020 16:29

«Ўзбектелеком» хизматларига уланиш учун энди уйдан чиқишингиз ҳам шарт эмас!

Эндиликда юртимиз аҳолиси кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига ташриф буюрмай, онлайн тарзда ариза беришлари мумкин. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» Call-маркази сизга яна қандай хизматлар кўрсатади?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тизимдаги корхоналар иш самарадорлиги, аҳолига қулай ва сифатли хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.

Эндиликда юртимиз аҳолиси кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун «Ўзбектелеком» АКнинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига ташриф буюрмай, онлайн тарзда ариза беришлари мумкин. Кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун мурожаат қилувчи муайян мижозларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, аризалар бевосита «1084» қисқа рақами бўйича Ахборот марказига қўнғироқ қилиш, шунингдек Компания расмий сайтининг «Онлайн дастур» бўлими орқали қабул қилинади.

ЎҚИНГ: Смартфонлар IMEI-кодларини рўйхaтгa олишни бепул қилиш мумкин!

«Ўзбектелеком» АКнинг ҳудудий бўлинмалари Ахборот марказидан аризалар қабул қилинган кундан бошлаб телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича Шартномани бажариш учун 1 иш кунидан кечиктирмасдан жойларга чиққан ҳолда хизматга уланишни ташкил этишга буюртма берадилар.

Мижозларга хизмат кўрсатишда «Ўзбектелеком» АК алоқа хизматларига уланиш учун ариза беришдан бошлаб мижозларга йўналтирилган ўз ёндашувини намоён этмоқда.

Ишончли, юқори тезликдаги Интернет, қулай ва арзон тарифлар, онлайн ариза бериш-буларнинг барчаси аҳолининг ахборот технологияларидан унумли ва мазмунли фойдаланишларини таъминлашга қаратилган.

«Ўзбектелеком» компанияси юртимиз аҳолисига «Биз билан қулай бўлиши учун барча имкониятларни ишга соламиз!» шиори остида хизмат кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.