«Ўзбектелеком» Call-маркази сизга яна қандай хизматлар кўрсатади?

  •   DiMaX
  •  2583
  •  07.02.2020 18:23

«Ўзбектелеком» Call-маркази сизга яна қандай хизматлар кўрсатади?

«Ўзбектелеком» Call-марказидан қандай маълумотлар олишингиз мумкин?

Жорий йилнинг 7 февраль куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси янги Call-маркази – Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази (ҚХКЯМ)да танишув пресс-турини ўтказди. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Компания абонентларига хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мижозларга йўналтирилган ёндашув ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишдир, дейилади Компания хабарида.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди

Пресс-тур давомида журналистларга тарихий маълумотлар, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ҳамда статистика маълумотларни ўз ичига олган янги Call-марказнинг фаолияти ҳақида тақдимот намойиш этилди.

Дастлабки телефон-маълумот хизмати Тошкентда 75 йил илгари пайдо бўлган ва уни оддийгина қилиб «09 хизмати» деб аташган. Ўша пайтда пойтахт телефон тармоғи 5 мингдан ортиқ абонентга эга бўлган. «09» хизматида барча ишлар қўлда бажарилган: телефонистлар столида ҳозирги ихчам ва қулай компьютерлар ўрнида махсус картотекалар жойлаштирилган, операторлар маълумотларни ана шу картотекалардан қидиришган, барча маълумот-ахборотлар фақат қоғозда акс эттирилган.

2003 йилдан операторларнинг иш жойлари автоматлаштирила бошланди. 2009 йил апрель ойида «Protey» компаниясининг ускуналари асосида «09 хизмати» такомиллаштирилиб, барча халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий «Call-марказ»га айлантирилди. Натижа дарҳол намоён бўлди, чунки статистик маълумотларни яхшироқ ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш орқали бутун тизимнинг иш фаолиятини яхшилашга эришилди.

Маълумот-ахборот маркази негизида Интеллектуал платформа Call-маркази жорий этилишининг энг муҳим жиҳатларидан бири, шубҳасиз, ахборот-маълумотлар хизмати доирасини кенгайтириш ва замонавий интеллектуал хизматларни жорий этиш имконининг яралиши эди.

Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази (ҚХКЯМ)ни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш босқичларидан бири бу бутун республика бўйлаб кенгайтириш эди. 2014 йилда Республика ҳудудларида 13та Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди. Ҳар бир ҳудудий Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази 10та иш ўрнига ва бир дақиқада 60 дан зиёд қўнғироқларни қабул қилиш имконига эга.

«Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази кечаю кундуз фаолият юритади. Call-марказ нафақат Компания абонентлари қўнғироқларига хизмат кўрсатади, балки аутсорсинг асосида давлат ташкилотлари, вазирликлар ва йирик Компанияларга келиб тушадиган мурожаатларни қайта ишлаш бўйича кенг миқёсда фаолият юритади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали ойига 120 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушади.

Call-марказ ташкил этилган вақтда штатлар сони 129 тани ташкил этган. Бугунги кунда бу ерда 600 нафардан зиёд операторлар фаолият юритади. 2018 йилда операторлар томонидан 3 589 577 та қўнғироқларга, 2019 йилда эса 13 701 085 та қўнғироқларга хизмат кўрсатилган.

Бир кунда 40 мингдан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатилади. 1009 хизматининг ўзи бир ойда 400 мингдан зиёд абонентлар қўнғироқларини қабул қилади. Салл-марказ хизматларига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

2019 йилнинг сентябрь ойида Қўнғироқларни қайта ишлаш марказини ЭАТС-254/255 биносидан янги ЭАТС-242-249 биносига кўчириб ўтказиш ҳамда мавжуд бўлган ускуналарини кенгайтириш бўйича ишлар якунланди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!

Ҳозирги вақтда «Ўзбектелеком» АК «СваХКМ» филиалининг Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази қуйидаги турли хизматларнинг кенг спектрини тақдим этиб келмоқда:

  1. Ахборот-маълумотлар хизмати;
  2. Телефонлар таъмири бюроси – 1086;
  3. Жорий кеча-кундуз учун об-ҳаво маълумоти – 1001;
  4. Аниқ вақт – 1004;
  5. Виртуал офис – 71 2008080;
  6. Телеовоз бериш;
  7. Аутсорсинг;
  8. Хабардор қилиш;
  9. «Ўз ҳисобингизни билинг» – 1058;
  10. Контент-провайдер хизматлари;
  11. Uzonline техник кўмаги – 1084;
  12. Uzmobile техник кўмаги – 1099;
  13. Телекоммуникация хизматларига уланиш учун онлайн ариза;
  14. 1084, 1086 ва 1099 хизматлари бўйича онлайн мулоқот;
  15. Карталар платформаси – 71-2381717

– «Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази кечаю кундуз 6 сменада ишлайди ва бугунги кунда 600 нафардан ортиқ операторлар фаолият кўрсатмоқда, – дейди Call-маркази раҳбари Шаҳноза Шукурова. – Биз ходимларни мурожаатлар билан ишлашга мунтазам равишда ўргатамиз ва хизмат сифатини яхшилаш учун зарур техник чораларни амалга оширамиз. Штатимиздаги психолог доимий равишда ходимларимиз билан ишлайди. Мижозларимизнинг мурожаатларини имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ва мурожаатларни қабул қилиб, ижросини муносиб равишда бажаришга интиламиз.

Пресс-тур давомида журналистларга Call-марказ хизматлари доимий равишда такомиллаштирилаётгани, барча бизнес-жараёнларни рақамлаштириш ишлари фаол олиб борилаётгани ҳақида сўзлаб берилди.

Хизматларни кенгайтириш мақсадида ташаббускор ёш ходимлардан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ аъзолари янги хизматларни ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар, бу эса Call-марказнинг қўшимча даромадини оширади. Ҳозирги вақтда қуйидаги янги хизматлар ишлаб чиқилмоқда:

  1. ЙҲХББ жарималари ҳақида ахборот хизмати;
  2. Тиббий бронлаш хизмати.

Асосий вазифа бирорта ҳам қўнғироқни ўтказиб юбормай, мижозларга қулай интерфаол шаклда хизмат кўрсатишдан иборат, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ягона қисқа рақам тизими жорий этилади: 112 қисқа рақами ҳақида эшитдингизми?