Президент инновацион мактабга ташриф буюрди

Президент инновацион мактабга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Урганч шаҳридаги «Ниҳол» инновацион мактабини бориб кўрган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

«Ниҳол» инновацион мактаби жорий йил сентябрь ойида фаолиятини бошлаган эди. Мактаб бошланғич синф ўқувчиларига ментал арифметика, инглиз ва рус тилларини чуқурлаштирилган тарзда ўргатишга ихтисослашган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида шахмат тўгараги ташкил этилган. Мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам йўлга қўйилган.  


 

Мактабда 19 та фан хонаси, кутубхона, ошхона, спорт зали, ўқитувчилар ва ҳамшира хоналари, фаоллар зали мавжуд.   

Ҳозирда инновацион мактаб 250 ўринга мўлжалланган. Эҳтиёждан келиб чиқиб яна 500 ўринли янги ўқув биноси барпо этиш режалаштирилган. Унда болалар ўқишни юқори синфларда ҳам давом эттириб, билимини мустаҳкамлаб боради.

Шавкат Мирзиёев мактабга автобус ва ўқувчиларга  планшетлар совға қилиш бўйича топшириқ берган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда "ақлли университет" пайдо бўлади!