PUBG мобил ўйини янгиланмоқда

PUBG мобил ўйини янгиланмоқда

PUBG мобил ўйинининг янги версияси чиқиш арафасида, унга кўплаб янги хусусиятлар, жумладан, янги харита қўшилади. PUBG 2.2 ўйичиларга янги ўйин режими, ўйиндаги визуал ўзгаришлар ва Erangel харитасидаги янгиланган жойларни тақдим этади. 

Янги харита Nusa деб номланади ва бу тропик ороли бўлиб, бу йил бошида тақдим этилган Call of Duty: Warzone ўйнидаги Kaldera харитасига ўхшайди. Харитага, шунингдек, Super Recall функцияси қўшилган бўлиб, ўйинда омон қолган ўйинчи ўйинни тарк этган жамоадошларини ўйинга қайтара олади. 

Яккалик баҳсларда ўйинчилар автоматик равишда қайта тикланади. Erangel харитасига визуал ўзгаришлар киритилади. Gear Front режими барча хариталарга қўшилади. Ушбу режим янги имкониятлар, шу жумладан, тез суръатда ўқ отиш, кўпроқ тўқнашувларни таклиф қилади. Харита эса янада тез тораяди. 

ЎҚИНГ: Microsoft гейминг учун махсус ноутбук тайёрламоқда