Қайси компания смартфонлари вақт ўтиши билан ўз қийматини энг кам йўқотади?

Қайси компания смартфонлари вақт ўтиши билан ўз қийматини энг кам йўқотади?

Буюк Британиядаги носоз смартфонларни тузатиб савдо қилувчи musicMagpie онлайн ритейлери 12 ой ичида смартфоннинг нархи қанчалик қадрсизлангани ҳақида маълумот берди.

ЎҚИНГ: CIRP: Apple АҚШда фойдаланувчиларнинг содиқлик рейтинги бўйича биринчи ўринни эгаллади

Маълум бўлишича, Apple смартфонлари ушбу рейтингда биринчи, Samsung смартфонлари эса иккинчи ўринни эгаллади. Қолган компанияларнинг смартфонлари билан таққослаганда, ушбу икки техногигант ларнинг қурилмалари нисбатан ўз нархини сақлаб қола олган.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда харидорлар смартфонни ўртача ҳар 16 ойда алмаштиради. Улар эски қурилмаларини олган нархларининг 50% га сотиб юбирадилар. Apple қурилмалари дастлабки 12 ой ичида ўртача 41% ўз қийматини йўқотади ва 24 ойдан кейин бу кўрсаткич 60% гача кўтарилади.

Қизиғи шундаки, OnePlus бир ва икки йилдан кейин 69% ва 78% амортизация билан учинчи ўринни эгаллайди. Huawei ва Google смартфонлари икки йилдан сўнг ўз нархини анчага йўқотмоқда. Аслида, бозордаги турли смартфонларга яқинроқ назар ташласак, Huawei компаниясининг Mate 30 Pro ва P20 смартфонлари биринчи йилда ўз қийматининг 87% ва 84% ни йўқотганини кўришимиз мумкин.

Сўнгги икки йилдаги iPhone'лар дастлабки 12 ой ичида ўз нархининг ярмидан кўпини сақлаб қолгишга муваффақ бўлган.

musicMagpie яна бир қанча смартфонлар савдосига оид бир қанча қизиқарли маълумотлар билан бўлишди. Мисол учун, тахминан 33% смартфон эгалари ўзларининг эски қурилмаларини сотмайдилар ва фойдаланувчиларнинг ёши улғайган сари уларнинг смартфон сотиб олиш эҳтимоли камаяди.

Компания бош директорининг таъкидлашича, янги смартфон сотиб олаётганда эскисини сотиб юбориш харидорларга катта моддий ёрдам беради. Қизиғи шундаки, фойдаланувчиларнинг тахминан 10% вақт ўтиши билан қиймати ошишига ишониб, эски телефонларини сотмай турадилар. Аммо бу ҳақиқатдан анча йироқ.

Бундан ташқари, манбага кўра, қимматроқ телефонлар ўз нархини энг юқори даражада ушлаб туради. 599 фунт стерлингдан паст нархдаги смартфонлар, биринчи олти ойда тахминан 62% га арзонлашган.

Эҳтимол, Huawei ўз мақомидан келиб чиққан ҳолда энг юқори қадрсизланиш бўйича рейтингда биринчи ўринни эгаллайди. Сабаби Google мобил хизматларига эга бўлмаган смартфонларни сотиб олишни ҳеч ким хоҳламайди.

Агар янги iPhone 13 смартфонлари iPhone 12 қурилмаларининг нархига қандай таъсир қилганини билмоқчи бўлсангиз, ушбу жадвал билан ташиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung 3-чоракда рекорд даражада фойда кўрди