Қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришади?

  •   DiMaX
  •  2015
  •  24.01.2018 16:18

Қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришади?

AnTuTu жамоаси турли кўрсаткичлар бўйича 2017 йил якунларини чиқаришда давом этмоқда. Бенчмарк базасидаги 17 424 726 та қурилманинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб, энг кўп клонлаштирилган смартфонларни эълон қилишди.

ЎҚИНГ: AnTuTu идеал Android-смартфон хусусиятларини маълум қилди

Смартфонлари энг кўп сохталаштирилган брендлар рўйхатида жанубий кореялик гигант етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан – купертинолик «ашаддий рақиб», сўнг эса хитойлик келаётир.

Компания

Сохталаштириш улуши

1

Samsung

36,23%

2

Apple

7,72%

3

Xiaomi

4,75%

4

Oppo

4,46%

5

Huawei

3,4%

Бундан ташқари, AnTuTu жамоаси конкрет моделларнинг нусхаларини чиқариш бўйича ҳам рейтинг тузган. Бу рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

  1. Samsung Galaxy S7 Edge (Европа учун чиқарилган версия)
  2. Samsung Galaxy S7 Edge (Хитой учун чиқарилган версия)
  3. Samsung Galaxy S7
  4. Samsung Galaxy W2016
  5. Apple iPhone 7 Plus
  6. Samsung Galaxy W2017
  7. OnePlus 3T
  8. Xiaomi Mi 5
  9. Samsung Galaxy S7 Edge (Америка учун чиқарилган версия)
  10. Samsung Galaxy S8 Plus

Қизиғи, кўплаб iPhone нусхалари Android операцион тизимига эга.

ЎҚИНГ: «Хитойча iPhone X»ни 100 долларга олишга улгуринг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!