Қайси Xiaomi смартфони биринчи бўлиб Android P’гача янгиланади?

  •   DiMaX
  •  1182
  •  06.08.2018 08:40

Қайси Xiaomi смартфони биринчи бўлиб Android P’гача янгиланади?

Google мобил операцион тизими тўққизинчи авлодининг илк версияси – Android P DP 1 жорий йилнинг март ойида чиққан, яқинда унинг сўнгги – тўртинчи бета-талқини тақдим этилган эди. Машҳур инсайдер Эван Бласс эса, якуний Android P тақдим этиладиган санани ҳам айтган.

ЎҚИНГ: «Пистали музқаймоқ»: якуний Android P тақдимот куни ҳам маълум!

Хўш, Ўзбекистонда оммабоп бўлган Xiaomi компаниясининг смартфонларидан қайси бирига Android P янгиланиши биринчи бўлиб келади? Мазкур саволга корпорациянинг MIUI график қобиғи дастурчилар жамоаси жавоб берган. Қизиғи – Android P янгиланиши биринчи бўлиб қабул қилувчи смартфон Xiaomi’нинг сўнгги флагманларидан бири эмас экан!

Ишлаб чиқувчиларнинг тасдиқлашларига кўра, тўққизинчи авлод Android талқинидаги прошивка айни дамда Xiaomi Mi Mix 2s смартфони учун тайёрланмоқда. Аммо унинг бу тизимгача қачон янгиланиши ҳозирча айтилмаяпти. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.