Қўш камерали ва металл рамкали MDC Prime Lite янада арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  1228
  •  27.11.2018 16:25

Қўш камерали ва металл рамкали MDC Prime Lite янада арзонлашди!

Ўзбекистон бозорига ҳамёнбоп ва яхши техник кўрсаткичларга эга смартфонлар билан кириб келган MDC брендини яхши биласиз. Ушбу компания ўзига хос дизайнга эга металл ва шиша корпусли, 4G тармоғини қўллаб-қувватловчи, қўш камерали Prime Lite моделининг нархини яна туширди.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – «Малика»даги ноодатий «эконом класс»

MDC Prime Lite рамкаси тўлиқ металлдан ишланган, бу эса ҳозирги замонда қурилма мустаҳкамлигининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Унинг орқа панелида асосий камеранинг тикка жойлашган иккита модули жой олган. Улардан чап томондаги LED-чақноқ эса кам ёритилган шароитларда ҳам ажойиб суратлар олишга имкон беради. Қурилма диагонали 5.2 дюймга тенг IPS-дисплей билан жиҳозланган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги эса HD форматида, яъни 1280x720 пикселни ташкил этади.

Смартфоннинг асосий камераси 13 ҳамда 0.3 мегапикселли иккита сенсорни ўз ичига олади. Олд камера 8 мегапикселли бўлиб, унинг ёрдамида сиз ажойиб селфилар туширишингиз мумкин.

MDC Prime Lite смартфони 16 гигабайтлик ўрнатилган хотирага эга, агарда буни кам десангиз – 128 гигабайтгача ҳажмли microSD ўрнатиш имкони бор. Маълумотларингизни ҳимоялаш учун график калит дейсизми, пароль, кодли сўз ёки бармоқ изи сканерими – бу усулларнинг барчасини MDC Prime Lite модели қўллаб-қувватлайди. Қурилмага 1.3 гигагерц такт частотасида ишловчи тўртта ядроли MT6737 процессори ўрнатилган.

Смартфон 3G ҳамда 4G стандартларини қўллаб-қувватлайди. Қурилмага иккита SIM-карта тушади, у Android операцион тизимининг 7 (Nougat) талқини бошқаруви остида ишлайди. Қурилма сунъий йўлдош орқали навигация учун GPS/AGPS модули, шунингдек, симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11 b/g/n ҳамда Bluetooth 4.0 талқинларини қўллаб-қувватловчи модуллар билан таъминланган. Prime Lite 2750 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

ЎҚИНГ: YouTube-каналимизга қўшилинг – MDC Prime Lite видеотавсифи жойланди!

MDC Prime Lite модели қора ва мовий рангли корпусга эга талқинларда фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Қувонарли жиҳати – шунча илғор хусусиятларга эга бўлса ҳам, арзон MDC Prime Lite смартфонини пойтахтдаги электроника бозорларидан янада хамёнбоп нархда 660 000 сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин! MDC барча смартфонларга 1 йиллик расмий кафолат тақдим қилади.

MDC Prime Lite смартфонининг техник хусусиятлари қуйидагича:

  • 2 дюймлик экран, 1280х720 пикселлик аниқлик даражаси билан (16:9);
  • 3 ГГц такт частотали, 4 ядроли процессор;
  • 2 ГБ тезкор хотира;
  • 16 ГБ доимий хотира;
  • 128 ГБ гача ҳажмли microSD-картани қўллайди;
  • 13 + 3 МП (Samsung ISOCELL) аниқликдаги асосий қўш камера;
  • 8 мегапикселлик (Samsung ISOCELL) олд камера;
  • 4G тармоғини қўлловчи SIM-карта учун иккита слот;
  • Wi-Fi 802.11n + Bluetooth 4.0;
  • аккумулятор хажми 2750 мАс;
  • Бармоқ изи сканери;
  • Android 7 Nougat;
  • Ўлчамлари: 138 х 73,2 х 8,6 мм;
  • Оғирлиги: 160 г.

Айтиш керакки, MDC брендининг турли русумлардаги смартфонларини 599 000 сўмдан бошланган нархлар асосида Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.