Qualcomm’нинг «иштаҳаси очилди» – у энди iPhone XS, XS Max ва iPhone XR савдосини ҳам тўхтатмоқчи!

  •   DiMaX
  •  1048
  •  14.12.2018 13:15

Qualcomm’нинг «иштаҳаси очилди» – у энди iPhone XS, XS Max ва iPhone XR савдосини ҳам тўхтатмоқчи!

Фучжоу шаҳридаги халқ суди қарорига кўра, энди Хитой ҳудудига купертинолик гигантнинг айрим русумлардаги смартфонларини олиб кириш ва сотиш тақиқланди. Булар – iPhone 6s, iPhone 6s Plus, iPhone 7, iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone 8 Plus ҳамда iPhone X қурилмаларидир.

ЎҚИНГ: Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

Qualcomm бу ютуғидан руҳланиб кетганми, у Хитой судларига яна мурожаат этди. У мазкур мамлакатда купертинолик корпорациянинг бу йилги айфонлари – iPhone XS, XS Max ҳамда iPhone XR моделларининг савдоси ҳам тўхтатилишини талаб этмоқда.

Айтиш керакки, булардан олдинги моделларга мансуб айфонларда Qualcomm компаниясига тегишли патент ҳуқуқлари бузилган. Apple таъкидлашича, iOS 12 тизимида булар тузатилган, шу боис ҳам ўз смартфонларини Хитойда сотишда давом этмоқда. Аммо Qualcomm адвокатининг Financial Times нашрига маълум қилишича, компания бунга қўшилмайди. Чипсознинг аризалари ҳозирда Пекин, Циндао ва Гуанчжоу судларида кўриб чиқилмоқда.

Financial Times нашрининг таъкидлашича, суд қарорида iOS’нинг бирор версияси кўрсатилган эмас. «Биз учта янги iPhone моделига қарши даъвода ҳам айни ўша патентларни қўллашни режалаштирмоқдамиз», – дейди Qualcomm манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Цзян Хоньги.

Аммо купертинолик техногигант маҳсулотларининг савдоси ўз маромида кетмоқда, жумладан – Ўзбекистонда ҳам. Жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг бир неча русумлардаги смартфонлари, планшетлари ҳамда «ақлли» соатлари тегишли кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: iPhone’ларнинг Terashop.uz’даги чегирмали нархлари (2018 йил 8 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!