Қурилмани Game Boy’га айлантиради: Nintendo смартфон учун махсус ғилоф яратди

  •   Saroy
  •  421
  •  08.10.2018 11:54

Қурилмани Game Boy’га айлантиради: Nintendo смартфон учун махсус ғилоф яратди

Nintendo ўз мухлисларининг соғинч ҳисларини тўлқинлантириб юборишни яхши кўради.  Бунинг барчаси 2016 йилда  «Денди» ўйинидан кейин бошланди. Шундан кейин SNES Classic Edition чиқди. Чамаси компания шу билан тўхтаб қолмақчи эмас, замонавий смартфонлардан Game Boy портатив приставка ясамоқчи.

Компания яқинда смартфонлар учун ноодатий ғилофнинг конструкциясига патент олди. Фақат ушбу ғилофнинг соат ва билдиришномани кўрсатиб турадиган одадий дарчасида Game Boy билан классик тугмалар тўплами мавжуд, деб хабар беради Verge ресурси.

ЎҚИНГ:Ўйин тамом, дўконни ёпинг: Nintendo эмуляторли сайтлар эгаларини судга бермоқчи

Ғоя нотаниш эмас, Game Boy фанатларига ушбу махсус ғилофни сотиб олиш ва ўйинни эски консол орқали юклаб олишига тўғрига келади. Бундай ғилоф унчалик қиммат бўлиши мумкин эмас, чунки электроникадан фақат тугмалар қолади, смартфонни эса у экран сифатида фойдаланади.

Бошқа компаниялар ҳам аввал бундай ғояни амалга оширишга уриниб кўрган эди, лекин Nintendo’сиз улар лицензияли ўйинларни тақдим эта олмайди, шу боис эмуляторлардан фойдаланишга тўғри келади.

ЎҚИНГ:Sony афсонавий PlayStation консолини савдога қайтармоқчи