Қуёш тизими баробар коллайдер нима учун керак?

  •   Saroy
  •  867
  •  24.10.2018 13:28

Қуёш тизими баробар коллайдер нима учун  керак?

Ультраадронли коллайдер вақтлараро саёҳат қилиш имконияти ҳақида якуний жавобни айтиши мумкин, шунингдек қора материя жумбоғини ҳам тушунтириб бера олади.

Катта адронли коллайдерда (БАК) ATLAS детектори билан ишлаётган физик олим Жеймс Бичем улкан тезлашувчи зарралар билан ҳаёлий экспериментни баён қилди. У шунчалик улканки. Қуёш тизимини ўраб олиши мумкин. Бу, оламнинг Катта Портлашдан кейин ўзини қандай тутганини тушуниш учун зарурдир. «Ҳозирда олам ҳажми олмадек бўлганда  нима бўлгани бизга маълум. Бунга БАК бераётган қувват билан эришса бўлади. Бироқ бизнинг дунёмиз кичкина бўлганда нималар кечгани ҳақида ҳали кўп нарса номаълумлигича қолмоқда», дейди Жеймс Бичем.

Ушбу ўта улкан ускуна ёрдамида аниқланадиган энг асосий масала шуки, нима учун гравитация барча фундаментал ўзаро ҳаракатларнинг орасида энг кучсизи бўлиб чиқди? Бундай ўзаро ҳаракат атиги тўрттадан иборат: гравитациядан ташқари, бу яна электромагнетизм ҳамдир, кучли ўзаро ҳаракат (адрондаги кваркалар ва нуклон тортиши ўртасидаги алоқага жавоб беради)  ва кучсиз ўзаро ҳаракат (атом ядролари ва элементар зарраларининг парчаланишига шароит яратади).

ЎҚИНГ: Коллайдернинг сайёрамиз учун хавфи: айрим олимлар сценарийни қуйидагича тасвирламоқда

Маълумки, юқори қувватда электромагнетизмларнинг туқнашиши билан кучсиз ўзаро ҳаракатлар ягона кучсиз ўзаро ҳаракатга айланиб кетади. Шуни тахмин қилиш мумкинки, қувват янада оширилса, унга кучли ўзаро ҳаракат ҳам қўшилади. Аммо гравитация ўзини мутлақо бошқача тутади. Квант назарияси майдонини яхши тушунтириб берадиган учта бошқа кучдан фарқли улароқ, гравитация нисбийлик ҳақидаги умумий назарияни янада тўлиқроқ тушунтириб беради

Гравитация билан бошқа ўзароҳаракатлар ўртасида умумийлик нимадан иборатлигини тушуниш учун  юқори қувватда зарралар тўқнашуви билан эксперимент ўтказиш лозим бўлади. Буни эса Ердаги ҳеч қанақа коллайдер таъминлай олмайди. Аммо, ушбу муаммони Ультраадронли коллайдер ҳал этиши мумкин. Ўшанда «биз гравитация ва квант механикаси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлардик, элктрокучсиз ва кучли ўзаро ҳаракатни бирлаштириб, қора материя ҳақидаги жумбоқнинг калитини топган бўлардик ва вақтлараро саёҳатга чиқардик.

ЎҚИНГ: Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!