«Raqamli Avlod-2021» онлайн оромгоҳининг қишки мавсумига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  717
  •  31.12.2020 11:04

«Raqamli Avlod-2021» онлайн оромгоҳининг қишки мавсумига марҳамат!

2021 йил 4–8 январь кунлари «Online Digital Camp «Raqamli Avlod-2021» онлайн оромгоҳининг қишки мавсуми бўлиб ўтади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

Мазкур йирик тадбирнинг асосий мақсади бутун Ўзбекистон ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари ҳақида билимларини ошириш ва зарур кўникмаларига ўргатиш ҳамда АКТ соҳасидаги жараёнларига кенг жалб қилишдан иборат.

Беш кун ичида профессионал менторлар томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича онлайн дарслар ўтказилади:

  • мобил дастурлаш;
  • десктоп дастурлаш;
  • web дастурлаш;
  • медиа;
  • дизайн;
  • робототехника.

Бундан ташқари, медиа оромгоҳ давомида иштирокчиларни АКТ соҳасидаги тажрибали ва таниқли спикерлар билан суҳбатлар кутмоқда!

Медиа оромгоҳда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак: https://digitalgeneration.uz/portfolio/online-digital-camp-raqamli-avlod-2020-qishki-mavsum/

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24–28 август кунлари «Digital Camp – «Raqamli Avlod – 2020» бўлиб ўтди. Унда ёшларга замонавий IT йўналишлари бўйича АКТ соҳасидаги нуфузли маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар иштирокида мастер класслар ўтказилди.

ЎҚИНГ: Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!