Расмий видео: Galaxy Note 9 нақ бир терабайтлик рекорд хотирага эга!

  •   DiMaX
  •  2754
  •  04.08.2018 11:14

Расмий видео: Galaxy Note 9 нақ бир терабайтлик рекорд хотирага эга!

Samsung компанияси 9 августда тақдим этиладиган Galaxy Note 9 фаблети учун аллақачон олдиндан буюртма ола бошлаган. Аммо бу қурилманинг техник хусусиятларини ҳануз расман маълум қилмаяпти.

ЎҚИНГ: Samsung ҳали тақдим этилмаган Galaxy Note 9’ни аллақачон сотувга чиқарди!

Лекин ушбу смартфоннинг инсайдерлар томонидан интернетга чиқариб юборилган расмий видеоси унинг айрим жиҳатларини ошкор этди. Жумладан, Galaxy Note 9’нинг янгиланган стилуси сариқ рангда бўлар экан.

Шунингдек, мазкур тизерда таъкидланишича, Galaxy Note 9 планшетофони рекорд даражадаги – нақ бир терабайтлик хотирага эга талқинда ҳам чиқарилади. Аниқроғи – унинг доимий хотираси ҳажми 512 гигабайтга тенг; аммо яна шунча ҳажмли microSD-карта қўйиш билан смартфон бир терабайтлик хотирага эга бўлиши мумкин.

Шунингдек, мазкур видеолавҳада фаблетнинг бошқа қизиқ жиҳатларига ҳам ишора қилинган. Жумладан, фойдаланувчи интерфейсида «сунъий онг»нинг ажойиб тарзда қўлланилиши, камера ишининг яхшиланганлиги ва аккумулятор қувватининг тўлиқ бир кунга етиши ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!