«Реал» собиқ ҳужумчиси биткоинга сотилган илк футболчи бўлди

  •   DiMaX
  •  644
  •  23.01.2021 09:58

«Реал» собиқ ҳужумчиси биткоинга сотилган илк футболчи бўлди

Криптовалюта ҳаётнинг турли жабҳаларига кириб келишда давом этмоқда. «Реал Мадрид» собиқ ҳужумчиси Давид Баррал — криптовалютага сотилган илк футболчига айланди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: «Аҳмадбойча» фирибгарлик: Twitter’ни бузиб кирган хакерлар Apple, Илон Маск ва бошқалар аккаунтларидан биткоин ўғирлашди!

37 ёшли футболчи Испания учинчи лигасининг «Интернасьонал» клуби сафига қўшилди. Шартнома қиймати маълум қилинмаган.

«Интер Мадрид» номи остида ҳам маълум ушбу жамоага Барралнинг ўтиши борасида тузилган шартнома қиймати тўлиқ биткоинда белгиланган. Маълумотларга кўра, футбол тарихида илк маротаба биткоинда шартнома тузилиши. Бу ҳақда ушбу жамоа «Twitter» саҳифасига асосланиб «The Sun» хабар берди.

Баррал янги куч ва мақсадлар билан жамоага келаётганини, спортдаги фаолиятида ҳали ютуқлардан умидворлигини маълум қилган.

Баррал қироллик клубининг асосий таркибидан ўрин ололмаган, «Реал Мадрид С» жамоасида 50 дан зиёд ўйин ўтказган, кейинчалик хориж ва Испаниянинг «Апоэл», «Спортинг» (Хихон), «Леванте», «Гранада», «Кадис» каби ўнлаб клубларида тўп суриб, унча ном қозонмаган. Бироқ криптовалютага сотилган илк футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди