Redmi яна бир янги смартфон чиқармоқда

Redmi яна бир янги смартфон чиқармоқда

Анчадан бери кутилётган Redmi 11 5G бюджет смартфони келаси ойда тақдим этилиши айтилмоқда. 91мобилес ушбу смартфоннинг техник кўрсаткичлари ва нархи ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, қурилмага 90 гертс FHD+ резолюциядаги 6.58 дюймли LCD дисплейи ҳамда MediaTek Dimensity 700 чипи ўрнатилади. Смартфоннинг хотира ҳажми 4/64ГБ дан бошланади. Бундан ташқари, хотирани microSD картаси билан кенгайтиришнинг имкони бўлади. 

Манба янги моделнинг камера техник кўрсаткичлари ҳақида ҳам маълумот берди. Аниқ бўлишича, Redmi 11 5G қурилмаси 50МП асосий камера, 5МП селфи камера ва 2МП сатҳ ёки макро камерага эга бўлади. Шунингдек, смартфон 18 ваттдан қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Самртфоннинг 4/64ГБ хотирага эга бўлган версиясининг нархи Ҳиндистонда 180 доллар нархда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Samsung 2022 йил учун телефон ишлаб чиқаришни сезиларли даражада камайтирмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!