«Роскачество» баҳордаги энг зўр смартфонлар рейтингини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1884
  •  29.03.2019 10:18

«Роскачество» баҳордаги энг зўр смартфонлар рейтингини эълон қилди

Россиянинг сифат назоратига ихтисослашган ташкилоти – «Роскачество» айни дамгача бозорга чиққан смартфонлар рейтингини маълум қилди. Рўйхатга 2018 йилнинг охирларида ҳамда 2019 йилнинг бошида чиққан 25 та янги модел ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

Ушбу рейтинг халқаро ICRT (International Consumer Research & Testing) консорциуми билан ҳамкорликда тузилган. Рўйхатни шакллантириш учун мазкур икки ташкилот 350 дан ошиқ моделлардаги смартфонларни тест қилиб кўрган.

Шундай қилиб, топ-учликни Samsung’нинг сўнгги флагманлари – Galaxy S10 (сотиб олиш), Galaxy S10+ (харид қилиш) ҳамда Galaxy S10e моделлари забт этган. Тўртинчи ўрин ҳам корейсларда – Galaxy Note 9 (сотиб олиш) фаблети. «Ашаддий рақиб»нинг iPhone XS Max (харид қилиш) ҳамда iPhone XS (сотиб олиш) флагманларига эса бешинчи ва олтинчи ўринларгина насиб этган.

Рўйхатнинг еттинчидан тўққизинчигача бўлган поғоналарини ҳам Samsung бегона қилмаган: Galaxy S9 (сотиб олиш), Galaxy S9+ (харид қилиш) ва Galaxy S8 билан уларни эгаллаган. Хитойликларнинг Huawei Mate 20 Pro флагмани кучли ўнталикни якунлаб берган.

Рейтингда баҳоланган смартфонларнинг тест хулосалари билан батафсил «Роскачество»нинг расмий сайтида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’лар ҳам арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 27 март)