Самарқандда 60 яшар кибер жиноятчига ҳукм ўқилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1652
  •  30.04.2019 05:40

Самарқандда 60 яшар кибер жиноятчига ҳукм ўқилди (+видео)

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди 60 яшар Норқул Раҳматов устидан суд жараёнини ўтказди. Ушбу шахс интернет орқали 500 нафардан ортиқ кишининг пулини ўзлаштирган, деб ёзади «Хабар» нашри.

ЎҚИНГ: Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

«Замон» кўрсатувида айтилишича, Норқул Раҳматов «Электрон гаштак» ўйинини ишлаб чиққан ва бу орқали электрон молиявий пирамида яратган. У аввал четга чиқиш қонунчилигини бузган ҳолда хорижда технология ва дастурчилик бўйича малакасини оширган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судьяси Ғайрат Негматовнинг маълумот беришича, айбланувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жаримага тортилган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, унга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш мажбурияти юклатилган.

Кўрсатувдан олинган лавҳани қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Биз эса яна бир бор ўқувчиларимизни огоҳликка чақирамиз ва бу каби найрангларга учмасликларини сўраймиз.

ЎҚИНГ: Тошкент вилоятида Beeline’ни портлатмоқчи бўлган таҳдидчи қўлга олинди