Samsung Galaxy’нинг Note 9 смартфони ҳақида янги маълумотлар ошкор этилди

  •   Saroy
  •  3436
  •  28.05.2018 17:35

Samsung Galaxy’нинг Note 9 смартфони ҳақида янги маълумотлар ошкор этилди

Galaxy S9 ва Galaxy S9+ нинг анонсини ўтказгандан кейин Samsung компанияси яна бир янги фаблети – Note 9’ни ҳам чиқаришга киришди. Тармоқларда ушбу модель ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

 

ЎҚИНГ: Galaxy S9/S9+ : суперфлагманларнинг сири!

Инсайдерларнинг маълум қилишича, Galaxy Note 9 хотира тезлиги 8 ГБ’ли ва ички хотираси 512 ГБ’ли модификациясида бўлади.

Расман тасдиқланмаган хабарларга қараганда, фаблет  6.38-дюймли Super AMOLED-дисплейи билан жиҳозланади. У QHD+ форматда бўлиб, томонлар нисбати 18.5 дан 9 дан иборат. Қурилманинг ишлашини Exynos 9810 процессори (Хитой ва АҚШ учун — Snapdragon 845) таъминлайди. Бундан ташқари, смартфон қўш камерали бўлади, худди Galaxy S9+’ га ўхшаб.

Galaxy Note 9 июлнинг охирларида ёки августнинг бошларида тақдим этилиши кутилмоқда .

ЎҚИНГ:Samsung ва Apple можароси бўйича суд: мағлуб томон 539 миллион долларга тушди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!