Samsung иккита ҳамёнбоп – Galaxy J3 (2018) ва Galaxy J7 (2018) смартфонларини тақдим этди
Жанубий кореялик техногигант ўзининг ҳамёнбоп Galaxy J смартфонлар туркумига мансуб иккита қурилмасини расман намойиш қилди. Булар Galaxy J3 (2018) ҳамда Galaxy J7 (2018) моделлари бўлиб, АҚШда савдога чиқарилади.
ЎҚИНГ: Galaxy J6 ва Galaxy A6 (2018) арзон баҳода сотувга чиқарилади
Samsung негадир уларнинг техник хусусиятларини батафсил айтмаган. Маълум бўлгани шуки, Galaxy J3 (2018) қурилмаси беш дюймлик, J7 (2018) эса – 5,5 дюймлик экранга эга. Уларнинг иккаласида ҳам дисплейнинг тасвир аниқлиги 1280х720 пикселни ташкил этади.
2018 йилги Galaxy J3 моделининг олд ва асосий камералари тегишлича 5 ҳамда 8 мегапикселли сенсорлар билан жиҳозланган. Унинг «ака»си эса ҳар иккала камерасида 13 мегапикселли датчикларга эга.
Бу гаджетлар хусусида Samsung шундан бошқа бирор маълумот бермаган. Ушбу компаниянинг кўплаб моделлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан расман харид қилишингиз мумкин.