Samsung компанияси LCD дисплейларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

Samsung компанияси LCD дисплейларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

Samsung Display (Samsung'нинг дисплей ишлаб чиқарувчи гуруҳи) LCD турдаги экранларни ишлаб чиқаришни июнь ойи охирида, аввал эълон қилинган жадвалдан олти ой олдин тўхтатади. Саноат инсайдерлари рақобат жуда шиддатли бўлганини ва Samsung Group йўқотишларни чекламоқчи эканлигини айтишмоқда.

Samsung Display энди OLED ва QD (квант-нуқта) панелларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратади ва унинг ходимлари QD бизнесига ўтказилиши кутилмоқда. 

Display Supply Chain Consultants ҳисоботлари шуни кўрсатдики, ҳозирда LCD дисплейлар нархи компонентни ишлаб чиқаришнинг энг юқори даври бўлган 2014 йил январь ойида бўлган нархининг 36,6% ни ташкил қилади. Бу Хитойнинг BOE ва Тайваннинг AU Optronics каби дисплей ишлаб чиқарувчи компанияларнинг рақобатга қўшилиб, мижозларга арзонроқ нархларни таклиф қилишлари билан боғлиқ. 

LCD бизнеси дастлаб 2020 йилда ёпилиши режалаштирилган эди, аммо COVID-19 пандемияси ва арзон қурилмаларга (жумладан, арзон смартфон ва планшетлар) эҳтиёж сезилиши билан Samsung бу муҳим қадамни кечиктиришга қарор қилган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.