Samsung’нинг ҳамёнбоп Galaxy A2 Core смартфони билан илк танишув!

  •   DiMaX
  •  1542
  •  15.03.2019 18:33

Samsung’нинг ҳамёнбоп Galaxy A2 Core смартфони билан илк танишув!

Жанубий кореялик техногигант кейинги пайтларда нисбатан арзон ва ўрта нархли смартфонларга кўпроқ эътибор бераётганидан хабарингиз бор. Шу кунларда у яна битта – Galaxy A2 Core русумли ҳамёнбоп моделни тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Slahshleaks ресурси модел рақами SM-A260 бўлган Samsung Galaxy A2 Core моделининг сифатли суратини эълон қилди. Лекин бу «жонли» расм эмас, балки «сизиб чиққан» маълумотларга асосланиб, компьютер графикаси ёрдамида яратилган тасвирдир.

Смартфоннинг номиёқ унинг ҳамёнбоп модел эканлигига ишора қилмоқда, шунингдек, Samsung Galaxy A2 Core суратига қараб ҳам буни билиш қийин эмас. Samsung уни пластик корпусда ишлаб чиқаради, орқа панелида динамик тирқиши кўриниб турибди. Ҳар иккала – олд ва орқа камералар битта датчикли, бармоқ изи сканери йўқ, лекин қулоқчин тирқиши сақланиб қолган.

Жанубий кореялик корпорация бу моделини қачон тақдим этиши ҳозирча номаълум. Лекин глобал бозорга тақдим этилган турли моделлардаги Samsung телефонларини 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, шу кунларда амалда бўлган «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!