Samsung сайтига бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар чиқди!

  •   DiMaX
  •  3336
  •  30.01.2021 15:12

Samsung сайтига бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар чиқди!

Жанубий кореялик корпорация нақ беш хил моделда арзон ва ўрта нархли смартфонни тақдим этишга тайёр турибди. Samsung компаниясининг турли ҳудудларга мўлжалланган сайтларида ушбу моделларни қўллаб-қувватлаш саҳифалари ишга тушган.

ЎҚИНГ: Galaxy A02 чиқди – атиги 100 долларга қўш камерали «автономлик монстри»!

Улардан иккитаси Ҳиндистонда тақдим этилади – у ердаги Samsung порталида Galaxy F12 ҳамда Galaxy F62 саҳифалари пайдо бўлган. Тахминларга кўра, ушбу қурилмалар маҳаллий Flipkart интернет-дўкони билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва «Филлар ўлкаси» учун эксклюзив бўлиб қолади.

Ишлаб чиқарувчининг энг кутилаётган смартфони – Galaxy A52 5G модели учун эса унинг Австриядаги расмий сайтида қўллаб-қувватлаш саҳифаси очилган. Таиландда 5000 мАс батареяли энг арзон Samsung смартфони – Galaxy M02 учун, Кариб ҳавзасида эса бестселлер бўлиши кутилаётган Galaxy A72 учун қўллаб-қувватлаш саҳифаси ишга туширилган.

Расмий сайтга маълумотлари чиқарилиши ушбу смартфонларнинг тез орада намойиш этилишидан дарак беради. Улар ҳақидаги ҳозиргача маълум бўлган жиҳатларни эълон қилганмиз, ҳар бирининг номига жойланган ҳаволалар орқали ўтиб улар билан танишиш мумкин. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, жаҳон смартфон бозорида Samsung’ни қувиб ўтишди!