Samsung смартфони яна портлади

  •   Saroy
  •  1348
  •  12.06.2018 16:18

Samsung смартфони яна портлади

Samsung компанияси смартфонларининг портлаш тарихи келгусида ҳам давом этадиганга ўхшайди. Детройтлик фойдаланувчи аёл май ойида ёниб кулга айланган автомобили учун айнан Samsung самртфонини айбламоқда.

ABC News

ABC News тарқатган манбада айтилишча, аёл машинасида кетаётган бўлган. Унинг иккита телефони — Samsung Galaxy S4 ҳамда Galaxy S8 машина салонидаги  стакан қўйиладиган жойда бўлган. Маълум вақт ўтгандан сўнг жабрланувчи чақноқ ва учқунни кўрган, шундан кейин ёнғин бошланган. Аёл машинани йўл чеккасида тўхтатиб, ташқарига  қочиб чиққан. Натижада транспорт тўлиқ ёниб кетган,  Nissan Maxima’дан фақат каркас қолган, холос. 

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари iPhone X’ни ортда қолдирди

Машина эгасининг ишонч билан таъкидлашича,  ёнғин  смартфоннинг портлаши натижасида келиб чиққан. Тўғри, у  айнан қайси модель портлаганини билолмаган. Унинг  адвокати Джеральд Турсвеллнинг айтишича, ушбу воқеадан кейин мижози стресс ҳолатига тушиб қолган ва уйқусида ҳам муаммо орттириб олган.

Адвокат компания вакиллари билан телефон орқали боғланган ва  бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб берган. «Биз Samsung билан боғландик, улар автомобилни ҳамда смартфон қолдиқларини ўрганиш учун мутахассисларини жўнатишди.

Айни пайтда Samsung терговга  берилмаган, чунки ёнғиннинг ҳақиқий сабабчисини ҳозирча ҳеч ким айтолмайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 бирор смартфонда йўқ жиҳатга эга бўлади