Samsung танловида қатнашинг – соврин жамғармаси нақ 40 000 доллар!

  •   DiMaX
  •  2145
  •  29.06.2019 14:43

Samsung танловида қатнашинг – соврин жамғармаси нақ 40 000 доллар!

Жанубий компаниянинг етакчи технологик компанияси – Samsung ҳамда Dezeen дизайнерлик журнали ҳамкорликда янги танловни эълон қилди. Samsung Mobile Design Competition деб номланувчи ушбу конкурсда дизайнерларга жами қирқ минг АҚШ доллари ажратилади.

ЎҚИНГ: «Youth mobile» танловида ғолиб ТАТУ талабаси 12,5 миллион сўм мукофот олди

Қанақа танлов экан ўзи?

Samsung Mobile Design Competition танлови икки йўналиш бўйича ўтказилади: Next Mobile+ ҳамда Next Mobile Wallpaper.

Биринчиси – Galaxy қурилмаларининг аксессуарлари учун оригинал дизайн бўйича. Масалан, смартфон ва планшетлар учун ғилофлар; смарт-соатлар учун тасмачалар; қулоқчинлар қутичалари ва ҳоказо. Бунда Samsung аксессуарлар дизайни нафақат чиройли, балки фойдали ҳам бўлишига, гаджет функционаллигини оширишга асосий эътиборни қаратади.

Иккинчи йўналиш – номидан ҳам англашилиб турганидек, мобил қурилмалар учун обойлар яратиш танловидир. Компания бунда ҳам оригинал дизайндан ташқари, «гулқоғоз»ларнинг интерфаол ва контекстли бўлишини, юзерлар учун фойдали маълумотларни ҳам ўз ичига олишини асосий мезон қилиб олган.

Қандай қатнашамиз?

Танловда тажрибали дизайнерлар, жамоалар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.

Next Mobile+ йўналишида қатнашувчилар аксессуар дизайни файлини юборишлари керак бўлади. Бунда концепциянинг тавсифи ҳамда ундан қандай фойдаланиш йўриқномасини ҳам ўз ичига олган рендер сурат ёки видео ҳам бўлиши лозим.

Next Mobile Wallpaper йўналиши иштирокчилари эса расм, файл ва APK кўринишидаги лойиҳани жўнатишлари талаб этилади. Шунингдек, мазкур лойиҳада обойнинг турли Galaxy қурилмаларида қандай кўриниши ва қўлланиши (визуализация), тавсифи ҳам бўлиши керак.

Муддати қачонгача?

Samsung Mobile Design Competition танлови учун аризалар жорий йилнинг 4 августигача расмий сайтда қабул қилинади. Унда иштирок этишни хоҳловчилар мана бу ҳавола орқали ўтишлари мумкин.

Ҳакамлар ҳайъати 25 сентябрга қадар иштирокчиларнинг ишларини баҳолашади ва ғолибларни аниқлашади. Мукофотлаш маросими 29–30 октябрь кунлари, АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Хосе шаҳрида, дастурчилар учун Samsung ташкил этаётган конференция доирасида бўлиб ўтади.

Мукофоти зўрми?

Ҳар иккала йўналиш бўйича биттадан ғолиб аниқланади ва уларнинг ҳар бири 10 000 АҚШ доллари миқдорида бош совринни олишади. Ҳар бир йўналишда иккинчи ва учинчи ўринлар учун эса тегишлича 5 000 ва 3 000 долларлик мукофот ажратилган. Қолган финалчиларнинг ҳар бирига минг АҚШ долларидан мукофот тегади.

Демак, агар қизиқиб қолган бўлсангиз, дизайнерлик борасида етарлича тажрибангиз ва ўзингизга ишончингиз бўлса – марҳамат: https://www.samsungmobiledesigncompetition.com/ сайтида расман рўйхатдан ўтиб, соврин учун курашинг!

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Соврин жамғармаси камида 50 000 долларлик танловга тайёр туринг!