Samsung учта ҳамёнбоп смартфонини Android 10 асосли One UI 2.0’гача янгилаяпти

  •   DiMaX
  •  1506
  •  03.04.2020 17:13

Samsung учта ҳамёнбоп смартфонини Android 10 асосли One UI 2.0’гача янгилаяпти

Жанубий кореялик техногигант кейинги йилларда чиққан смартфонларини янги прошивкалар билан таъминлашда давом этмоқда. Мартнинг сўнгги санасидан бугунгача учта русумдаги Samsung смартфонига янгиланиш келмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung учта моделдаги флагманлари эгаларини хафа қиладиган бўлди

Булар – ўрта нарх тоифасига мансуб Galaxy A9 (2018), Galaxy A10s ҳамда Galaxy A6+ моделларидир. Ҳар учала ҳолатда ҳам янги прошивка – Android 10 операцион тизими базасида тайёрланган One UI 2.0 график қобиғидир.

Лекин янгиланишлар «ҳаво орқали» босқичма-босқич тарқатилмоқда. Масалан, Samsung Galaxy A10s учун апдейт ҳозирда Малайзиядаги фойдаланувчиларга тақдим этилган. Galaxy A6+ смартфонининг эса ҳозирча SM-A605FN индексли моделларигина янгиланмоқда.

Мазкур прошивкалар март ойидаги хавфсизлик патчларини ҳамда One UI 2.0 график қобиғига киритилган кўплаб янги имкониятларни ўз ичига олган. Агарда смартфонингиз шу учта моделдан бирига мансуб бўлса, у ҳолда янгиланишларни текшириб туринг.

ЎҚИНГ: Geekbench ҳали чиқмаган SD865+ процессорли Galaxy Note 20+ 5G’ни тақдимотдан аввал фош этди