Симсиз аудио-қулоқчин, ва ниҳоят, “аждоди”ни ортда қолдирди

Симсиз аудио-қулоқчин, ва ниҳоят, “аждоди”ни ортда қолдирди

Савдо-сотиқ ва бозор ривожини ўрганувчи NPD Group тадқиқот-косальтинг компанияси олиб борган изланишлар жорий йилнинг июнь ойида жаҳон миқёсида симсиз аудио-қулоқчинлар савдоси илк маротаба симли қулоқчинлар савдосидан ошиб кетганини кўрсатмоқда.

NPD Group ўтказган тадқиқотга кўра, биргина АҚШда умумий сотилган аудио-қулоқчинларнинг 54 фоизини симсиз овоз етказиш қурилмалари ташкил этади. Жумладан, сотилган ҳар учта аксессуардан бири баҳоси бўйича $50 доллардан паст даражали қурилма. Яъни, бу ерда ахборот манбаасига Bluetooth протоколи асосида уланадиган наушник/гарнитуралар назарда тутилган.

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида аудио-қулоқчин савдоси 7 фоизга ўсган бўлса, симсиз қулоқчинлар савдоси 42 %га ошган. Мазкур бозорда яққол пешқадамлик Beats’га, кейинги ўрин LG компанияларига тегишли. Улардан кейинги ўринларни Bose, Jaybird ва Skullcandy брендлари банд қилиб турибди.

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишларича, Bluetooth-аксессуарлар савдосининг ўсиб бориши мазкур турдаги қурилмалар саноатининг ривожланиши, рақобатни юзага келиши ва симсиз овоз узатиш қурилмаларининг ўртача нарх-навоси пасайишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, баъзи бир компания электрон қурилмаларининг, жумладан iPhone 7 смартфонининг 3,5 мм аудио портидан маҳрум қилиниши ҳам симли аудио-қулоқчинлар савдосининг тушиб кетишига сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!