Skype, Viber, WhatsApp билан боғлиқ муаммолар ниҳоят бартараф этилди

  •   Saroy
  •  1106
  •  23.05.2018 10:45

Skype, Viber, WhatsApp билан боғлиқ муаммолар ниҳоят бартараф этилди

Бу ҳақда «Ўзбектелеком»  компанияси Бош директори Фарҳод Рўзиев Ўзбекистонда АКТ ни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган  #MITCROADMAP2018 конференциясида маълум қилди.

Ўнинг таъкидлашича, компания муҳандислари ушбу муаммони бартараф этиш учун бир неча кун қаттиқ ишлашган.

«Биз энг оғриқли муаммони бартараф этдик. Бир неча кун давомида муҳандисларимиз қаттиқ ишлашди ва Skype, Viber, WhatsApp ҳамда бошқа овозли иловалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишди. Энди ҳаммаси ишлаяпти – бемалол фойдаланишингиз мумкин, ўртоқлар», — дея таъкидлади «Ўзбектелеком» раҳбари.

Бош директорнинг айтишича, компания кенг миқёсда трансформацияни амалга оширмоқда ва ўз олдига 2020 йилгача мўлжалланган глобал мақсадларни белгилаб олган.

Булар:

  1. Ўзбекистонда биринчи рақамли оператор бўлиш
  2. Мамлакатда энг зўр 10 та иш берувчининг бирига айланиш
  3. Республикада энг илғор давлат компанияси бўлиш

Бундан ташқари,  2018 йилнинг охиригача интернет тезлигини бир неча баробарга ошириш бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилган, дейилади  change.uztelecom.uz. сайтида.

ЎҚИНГ: Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!