«Смартфон зомбилари» учун махсус йўлак барпо этилди

  •   DiMaX
  •  1111
  •  18.06.2018 15:42

«Смартфон зомбилари» учун махсус йўлак барпо этилди

Бугунги кунда кишилар тобора смартфонларга ўрганиб, шу гаджетсиз тура олмайдиган бўлиб қолишган. Бунинг салбий жиҳатлари кўп, аммо йўлда смартфондан фойдаланиш энг хавфлиси бўлса керак.

ЎҚИНГ: Смартфонлар бизни қанчалик ўзгартирди?

Хитойнинг Сиань шаҳрида ўз смартфонидан кўз узолмайдиганлар учун йўл четида махсус йўлакча барпо этилди. Бу лойиҳага қўл урилишининг сабаби – кейинги пайтларда «смартфон зомбилари» бўлган пиёдаларнинг кўп жароҳат олаётганлигидир.

Ушбу махсус йўлакча бошқа ранг билан ажратилган, асфальтда эса телефон расми туширилган. Тўғри, у ҳозирча кичкина – эни 80 сантиметр, узунлиги атиги 100 метрга тенг. Келажакда бу лойиҳани кенгайтириш кўзда тутилган.

Унинг ёнида – йўлнинг «оддий» пиёдалар юрадиган қисмида эса, устига чизиқ тортилган телефон сурати чизилган. Бу – мазкур йўлак дисплейга эмас, балки оёғининг остига қарайдиганлар учун, деганидир.

Айтиш керакки, дунёнинг бошқа шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш йўлаклар қилинган. Масалан, Вашингтонда ҳам тажриба доирасида махсус йўлаклар барпо этилган, Жанубий Корея эса ундан ҳам жиддий ишлар бошлаган.

ЎҚИНГ: Сеул «смартфон зомбилари»га қарши кураш бошлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!