Смартфонлар учун 108 мегапикселлик камера тақдим қилинди!

Смартфонлар учун 108 мегапикселлик камера тақдим қилинди!

Xiaomi компанияси Samsung билан ҳамкорликда 108 мегапикселлик камерага эга смартфонни тайёрлаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. Кейинроқ, Samsung компанияси ушбу камера датчикининг намойиши 12 август бўлиб ўтишини маълум қилганини ҳам ёзгандик. Ниҳоят, бугун ўша айтилган сана етиб келди ва компания ўзининг энг катта аниқликдаги сенсорга эга – ISOCELL Bright HMX  камера датчигини тақдим қилди.

64-мегапикеллик Samsung ISOCELL Bright GW1 сенсори билан таққослаганда, янги матрицанинг ҳажми 1/1.33'' гача катталашган. Шу билан бирга пикселлар ўлчами 0,8 микрометрлигича қолган. Янги датчик аниқлиги 12032 х 9024 пиксел бўлиб, флагман фотокамералардай сифатли суратга ола билади.

ISOCELL Bright HMX

Сенсорнинг катталашгани ёруғлик матрицаларни қамраб олувчи ёруғлик ошишига имконият яратган. Smart-ISO функцияси эса ёруғлик даражасига қараб максимал равишда тўғри ISO танлашга ёрдам беради. Қолаверса, ISOCELL Bright HMX сенсори сониясига 30 кадр частотада 6K-видео олиш имкониятига эга.

ISOCELL Bright HMX

Ушбу датчикка эга илк смартфонни Xiaomi компанияси ишлаб чиқаради. 108 мегапикселлик смартфон катта эхтимол билан Mi Mix 4 бўлиши  мумкин. ISOCELL Bright HMX Samsung сенсорини серияли ишлаб чиқариш сентябрдан бошланиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Realme октябрь охирига қадар тўртта камерали учта смартфон тақдим этади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!