Қайси смартфон брендларининг қайси смартфонлари Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқарилади?

Қайси смартфон брендларининг қайси смартфонлари Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқарилади?

Кутилганидек, Qualcomm компанияси ўзининг янги флагман чипсети – Snapdragon 8 Gen 2'ни тақдим қилиши биланоқ, бир нечта хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи брендлар ўзларининг Веибо саҳифаларида янги чипсет билан смартфон чиқарилишларини эълон қилишди.

OnePlus компанияси Snapdragon 8 Gen 2 билан жиҳозланган энг биринчи смартфонлар OnePlus 11 сериясида бўлишини ваъда қилди.

Xiaomi ҳам ўзининг тез кунларда тақдим қилиниши кутилаётган Xiaomi 13 смартфонларини билан биринчиликка даъво қилмоқда.

Навбатда эса Oppo турибди – Oppo Find Х6 Pro смартфони ҳам янги чип билан жиҳозланган энг биринчи бўлиши айтилмоқда.

Motorola'нинг Моto Х40 серияси ҳам Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқарилиши тасдиқланди.

Шунингдек, Vivo ҳам ўзининг Х90 сериясидаги смартфонини (катта эҳтимол билан Pro Plus модели) янги чип билан чиқаришини расман маълум қилди.

Қолаверса, Red Magic гейминг смартфон бренди ҳам ўзининг навбатдаги Red Magic 8 Pro смартфонини янги чип билан таъминлайди.

iQOO 11 ҳам янги чипсетдан фойдаланади.

ZTE компанияси ўзининг иккита бренд: Axon (50) ва Nubia (З50) моделларини Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқаришини айтди.

Рўйхатда Meizu ҳам бор. Гарчи қайси смартфон эканлиги номаълум бўлса ҳам, компания ҳар ҳолда Snapdragon 8 Gen 2 чипли смартфон устида ишламоқда.

Айтиш керакки, булар ҳаммаси эмас ва эҳтимол 2023 йил давомида бундан ҳам кўп смартфонлар Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқарилиши мумкин. Алоҳида айтиш керакки, Samsung ҳам ўзининг янги авлод Galaxy флагманларини Snapdragon 8 Gen 2 билан жиҳозлайди, лекин у оддий чип эмас, балки Жанубий Корея компанияси учун эксклюзив бўлган Pro вариантдаги чип бўлади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8 Gen 2 учун муносиб рақиб – MediaTek Dimensity 9200 тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.