Соғмикан, омонмикан? Уч ойдирки NASA марсоход билан алоқа қила олмаяпти

  •   Saroy
  •  796
  •  25.08.2018 11:31

Соғмикан, омонмикан? Уч ойдирки NASA  марсоход билан алоқа қила олмаяпти

Opportunity марсоходи уч ойдан буён NASA билан алоқа қилмай қўйди.

Марсни ўрганиш дстури бўйича иш олиб бораётган NASA олимларининг асаби таранглашмоқда: мана уч ойдирки, машҳур Opportunity марсоходи сигналларга жавоб бермаяпти, уни чанг бўрони қоплаган.

Opportunity сояси (NASA)

Бундай бўронлар Марсда тез-тез бўлиб туради, одатда улар сайёранинг жанубий шарида ёз бошланса юзага келади. Гарчи, улар тез-тез ва кутилмаганда содир бўлса-да, лекин маҳаллий характерга эга бўлади ва кўпи билан бир неча ҳафтага чўзилади.

ЎҚИНГ:Коинотдан олинган фотосурат: Марсда кучли пўртана

Аммо, айрим вақтларда чанг бўрони бутун сайёрага тарқалиши мумкин. Бундай бўронлар Марсда кўп бор кузатилган, масалан  американинг Mariner 9 (1971), Viking I (1971) ва Mars Global Surveyor (2001) аппаратлари билан ҳам шундай бўлганди.

Шундай кучли бўронларнинг бири баланд тоғли  Арабия Терра ҳудудида ўтган май ойида юзага келиб, кейин бутун сайёрага тарқалганди. Ушбу ҳодисанинг хунук оқибатларидан бири,  Opportunity марсоходининг ўчиб қолиши бўлди. Бўрон туфайли унинг устини чанг-тўзон қоплаб олганди.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, бўрон катта миқдорда чанг-тўзонни атмосферага олиб чиққанлиги боис, сайёрада “тугамайдиган  қоронғу тун” бошланган. Шу туфайли марсоход ўзининг асосий қувват олиш манбаи бўлмиш қуёш батареялари ишлаб чиқарадиган электр энергиясидан маҳрум бўлган.

ЎҚИНГ:Марсда улкан кўл топилди

Натижада аппарат автоматик тарзда қувваттежамкорлиги режимига ўтган ва ёруғлик қайта тиклангунга қадар шундай таради. «Биз ҳавотирдамиз, аммо умид қиламизки, бўрон тўхтайди ва ровер биз билан алоқага чиқишни бошлайди», — дейди миссия раҳбари  Жон Каллас.

Сўнгги бор аппарат алоқага 10 июнда чиққан эди. Ҳозир бўрон тинмоқда, атмосфера очиляпти, аммо марсоход ҳамон сукут сақламоқда. Алоқа йўқлигидан ва ишламай қолганидан ташқари, яна бир муаммо бор, дея аниқлик киритди олимлар. Уларнинг айтишича, марсоходда ўзининг акумуляторларини иситиш учун  ҳам қувват етмаслиги мумкин, бу эса аппаратнинг совуқ марс атмосферасида музлаб қолишига олиб келади. Дарвоқе, олимларнинг умид қилишича, Марсда ёз бошланаяпти ва марсоходнинг музлаб қолишига йўл қўймайди.

Қолаверса, кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, атмосферада шаффофлик ортмоқда ва аппаратдан исталган дақиқада мужда келиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

ЎҚИНГ:Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

Бўрон бошқа бир америка марсоходи бўлмиш,  Curiosity’га ҳам таъсир қилди. У Гейла кратерида ишлайди ва у ҳам бўронни  сезди. Бироқ бўрон ушбу аппаратга унчалик кўп таъсир қила олмайди. Чунки,   Curiosity энергия манбаи сифатида қуёш батареясидан эмас, балки  радиоизотопли термоэлектрик генератор (РИТЭГ) дан фойдаланади.

Олимлар ҳамон ғойиб бўлган Opportunity марсоходидан сигнал кутмоқда. Улар  аппаратнинг бўрон туфайли миссияси тўхтаб қолмаслигидан умидвор. «Илмий жамоамиз ровернинг уйғонишидан умид қилиб,  ҳафтасига уч марта сигнал жўнатмоқда», — дейилади миссия тарқатган хабарда.

«Биз ҳамон уни эшитмаяпмиз, — дейди миссия вакили Эндрю Гуд. Сентябрь ўрталарида Марс осмони тўлиқ очилади ва аппарат қайта қувватланиши мумкин”.

Бурон бошлангунга қадар марсоход  14 йилу  195 кун ишлаб берди, бу аввал бошда белгиланган муддатдан  55 маротаба кўп ишлади деганидир.  Opportunity Марс юзасидаги Игл кратерига 2004 йил 24 январда қўнган эди. Ундан  уч ҳафта олдин унинг эгизаги Spirit Марснинг тескари томонига қўндирилганди. Иккала аппаратнинг ҳам кафолатланган ишлаш муддати уч ойни ташкил этган, яъни олимлар Қизил сайёрани ўрганиб чиқиш учун уч ой етади, деб ўйлашганди.

Бундай ҳодисалар тез-тез бўлиб туради. Масалан, собиқ иттифоқнинг луноходи ҳам белгиланган муддатдан кўпроқ ишлаб берганди.

Миссияни уч ойга режалаштирган NASA вакилларининг фикрича,   Марс сайёрасидаги чанг-тўзон марсоходнинг қуёш батареясини қоплаб олади у тўхтаб қолади. Бироқ шу нарса маълум бўлдики, қаттиқ эсаётган шамол аппарат панелларини жуда яхши тозалар экан ҳам.  Масалан, 2009 йилда шундай бўронларнинг бирида Spirit қумга тиқилиб қолиб, алоқага чиқмай қўйганди. Ўшанда Opportunity  ҳаракат қилишда давом этганди.

 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!