Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  1631
  •  12.09.2019 17:10

Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

Жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – «IT Park» расман очилган эди. Шундан буён мазкур муассаса ахборот технологиялари соҳасида бир қатор ишларни амалга ошириб келаётир.

ЎҚИНГ: «ICTWEEK Uzbekistan 2019»: АКТ ҳафталигига марҳамат!

Энди эса «IT Park» ҳамда Coscom компанияси (Ucell бренди) дастурчилар учун қўшма танлов уюштирди. Бу ҳақда Ucell алоқа оператори ўзининг Facebook саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Хабарга кўра, мобиль иловалар яратиш бўйича «Ucell mobile challenge 2019» қўшма танлови эълон қилинган. Танловда қатнашчилар битта ёки ундан кўпроқ вазифаларни ҳал этадиган, тез жорий этиладиган, ишончли ва хавфсиз илова яратишлари керак.

Иштирокчилардан қуйидаги йўналишларда иловалар тайёрлаш талаб этилади:

  • «Энг яхши савдо иловаси»
  • «Мамлакатимиз меҳмонлари ва аҳолиси учун энг фойдали илова»
  • «Финтех (молия технологиялари) соҳасидаги энг яхши илова»

Шу учта йўналиш бўйича энг яхши иловалар умумий асосда (яъни, ҳар бир йўналиш учун алоҳида эмас) аниқланиб, ғолиблар қуйидагича пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

  1. Биринчи ўрин – 300 миллион сўм
  2. Иккинчи ўрин – 200 миллион сўм
  3. Учинчи ўрин – 100 миллион сўм

Демак, «Ucell mobile challenge 2019» хакатони мукофот жамғармаси 600 миллион сўмни ташкил этади!

Талабгорлар 21 сентябргача ариза шаклини (ўзбек тилида ёки рус тилида) тўлдиришлари ва танловда ўз кучларини синаб кўришлари мумкин!

ЎҚИНГ: Барча операторлар интернет пакетлари нархларини битта жойда таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!