Сунъий интеллект энди мемларни ҳам тушинади

  •   Saroy
  •  644
  •  20.09.2018 14:10

Сунъий интеллект энди мемларни ҳам тушинади

Rosetta нейротармоғи таний олишдан ташқари, энг муҳими мемларни тушиниши ҳам мумкин. Бу ҳақоратли ва ёқимсиз контентлар  мониторингида янги босқич бўлиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда ҳар доим жуда кўп миқдорда мемлар ва фотажаблар пайдо бўлади. Баъзи бирлари шунчаки қувноқ, бошқалари жаҳлингизни чиқаради, уларнинг айримлари эса ҳақоратли ҳам бўлиши мумкин. Компаниялар ўн минглаб картиналарни қайта ишлаб ўтирадиган махсус ходимларга пул тўламасликлари учун, Facebook  Instagram билан ҳамкорликда махсус нейротармоқ ишлаб чиқди.

ЎҚИНГ:Siri ва бошқа виртуал ёрдамчилар нима учун ҳаётимизни енгил қилмайди?

Ушбу сунъий интеллектга Rosetta, деб ном беришди. Афсонавий  Розетто тоши шарафига шундай деб аталди. Тош Миср иероглифларни ўқишда ёрдам берган. Дастур матнли контентни, шунингдек картинка ва видеороликларни ҳам аниқлай олади.

Facebook матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ишланма ижтимоий тармоқларни янада қулай жойга айлантиради. Бундан ташқари, Rosetta айни пайтда спам ва сифатсиз контентларни қўлда тутиб қолиш билан шуғулланадиган жуда кўп сонли операторлар ўрнини ҳам боса олади. Фақат, фойдаланувчилар бу қулайликдан хурсанд бўладими йўқми ҳозирча номалум. Чунки Rosetta нейротармоғи ўта қаттиққўл цензорга ҳам айланиши мумкинда.

ЎҚИНГ:Одноклассники ноёб контент тарғиботи тизимига эга “Тавсиялар” лентасини ишга туширди